Муқаддас Ватан мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди

Янгиликлар

1

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида юртимизда кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан ҳам Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан 2016 йилнинг 25 июль куни 2-мактаб умумий ўрта таълим мактабида ходимлар ўртасида спортнинг 7 та тури бўйича “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

Ходимлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва уларни спортга жалб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда 129 нафар таълим муассасаларининг ходимлари иштирок этишди. Иштирокчилар ва ғолиблар тармоқ касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.2 3

Print Friendly, PDF & Email