Энг фаол ёш олимлар республика босқичига йўлланма олишди

Янгиликлар

IMG_3743

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясида “Йилнинг энг фаол ёш олими” танловининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ва “Ёш мутахассислар” IV Республика Форуми доирасидаги “Йилнинг энг фаол ёш олими” танлови Фанлар академияси ва Олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган муассасалардаги ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш олимларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунгача саралаш босқичларида 100 дан ортиқ Ёш олимлар иштирок этиб шаҳар босқичига шулардан 20 дан ортиғи етиб келди. Ўз тенгдошлари орасида юқори натижага эришган танлов ғолиблари шаҳар босқичида куч синаш учун қадам қўйдилар. Булар орасидан юқори кўрсаткичларга эришган ёш олимларимиз Республика тармоқлараро босқичига чиқиш учун тавсия қилинади. Шаҳар босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан ёш олимларнинг меҳнат ҳуқуқи, инглиз тилини ўзлаштирганлик даражаси, докторлик диссертацияларини ёритилиши бўйича тақдимоти, ҳамда мезон асосида савол-жавоблар асосида кенг баҳс мунозаралар асосида ўтказилди.

Натижада:

Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий тадқиқот муасссасида Тошкент шаҳри бўйича фахрли 1-ўринни ЎзФА Энергетика ва автоматика институти катта илмий ходими Тоиров Олимжон Зувурович, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидан фахрли 1-ўринни “Бокс, қиличбозлик ва таэквандо назарияси ва услубиёти”кафедраси ўқитувчиси Тажибаев Сойиб Самижонович эгаллади ва мустақил изланувчи тенгдошларидан кўра юқори кўрсаткич кўрсатдилар.

2-ўрин ЎзФА Ўсимлик ва хайвонот олами генофонди инстутити кичик илмий ходими Тургинов Орзимат Турдиматовичга насиб этган бўлса, 3-ўрин Тошкент Давлат техника университети Метрология, стандартлаштириш ва сертификациялаш кафедрасининг катта илмий ходими, мустақил изланувчи Усманова Ҳулкар Асадуллаевнага насиб этди.

Республика босқичига Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра Ўзбекистон Фанлар академияси илмий тадқиқот муассасалари ўртасида фахрли 1–ўринни эгаллаган ЎзФА Энергетика ва автоматика институти катта илмий ходими Тоиров Олимжон Зувурович ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олийгоҳлари ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллаган“Бокс, қиличбозлик ва таэквандо назарияси ва услубиёти кафедраси ўқитувчиси, мустақил изланувчи Тажибаев Сойиб Самижонович Республика миқёсида ташкил этиладиган “Энг фаол ёш олим” танловида иштирок этишга тавсия қилинди.

Шу куни Тошкент вилояти босқичида иштирок этган ёш олимлар ўртасидаги бахс ҳам кескин давом этди. Унда Тошкент вилояти бўйича фахрли 1-ўринга ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази кичик илмий ходими Аюбов Мирзакамол Собитжонович, 2- ўринга ЎзФА Материалшунослик институти кичик илмий ходими Шерматов Жавохир Зафарович лойиқ деб топилган бўлса, 3-ўринга ЎзФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти кичик илмий ходими Ражапова Марғуба Мўминовна лойиқ деб топилди.

Ҳакамлар ҳайъати тавсиясига кўра Тошкент вилояти бўйича ғолиб деб топилган ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази кичик илмий ходими Аюбов Мирзакамол Собитжонович Республика миқёсида ташкил этиладиган “Энг фаол ёш олим” танловида иштирок этишга тавсия қилинди.

Барча иштирокчилар ва ғолибларга ЎзФА маъмурияти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, ЎзФА Ёш олимлар кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан эсталик совғалар ва Сертификатлар топширилди.IMG_3804 IMG_3805 IMG_3818

Print Friendly, PDF & Email