Ҳозирги даврда Республикамизда ёшларга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида ёшларни хар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш олимларни аниқлаш, уларнинг касбий махорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган “Ёш мутахассислар” IY Республика Форуми доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси илмий тадқиқот институтларида ўтказилаётган “Энг фаол Ёш олим” танлови шулар жумласидандир. Фанлар академиясининг Тошкент вилоятида мавжуд бир қатор илмий тадқиқот институтлари ва Тошкент давлат Аграр университетида барча лаборатория ва бўлинмаларидан бир нечта ёш олимлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Танлов хакамлар хайъати аъзолари низомда кўрсатилган бахолаш мезонлари асосида энг фаол ёш олимларни аниқлашди. Масалан: Зангиота тумани бўйича: Генетика ва ўсимлариклар экспериментал биологияси институтидан 3-ўринни институтнинг “Фитопатоген микроорганизмлар коллекцияси” лабораторияси кичик илмий ходими А.Шеримбетов ва “Амалий биокимё” лабораторияси кичик илмий ходими Л.Аллаяровлар; 2-ўринни “Ғўза систематикаси ва интродукцияси” лабораторияси катта илмий ходими Б.Сирожиддинов қўлга киритди. “Ғўза иммунитети” лабораторияси ва Зангиота илмий тажриба базаси кичик илмий ходими М.Режапова танловда 1-ўринни эгаллади ва Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг энг фаол ёш олими сифатида эътироф этилди.
Қибрай тумани бўйича — ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика марказида ўтказилган танловда Марказнинг мавжуд олтита лабораториясидан ўнга яқин ёш олимлар иштирок этишди. Уларнинг илмий фаолияти ва эришган ютуқлари ҳакамлар ҳайъати томонидан синчковлик билан кўриб чиқилди. Натижада Трансгеномика ва тўқималар культураси лабораторияси илмий ходими Барно Резаева 3-ўрин, Маркерларга асосланган селекция лабораторияси илмий ходими Озодбек Тўраев 2-ўринни қўлга киритди. Структуравий ва функционал геномика лабораторияси илмий ходими Мирзакамол Аюбов 1-ўринни эгаллаган ҳолда, танловнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлди.
Тумандаги Тошкент давлат Аграр университетида ўтказилган танлов ҳам қизғин баҳслар билан ўтди ва танлов натижаларига кўра “Инновация ва интеграция маркази” раҳбари Файзиев Ойбек Рахимович ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Худди шунингдек Паркенгт тумани бўйича “Физика-Қуёш” Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институти ўтказилган танлов хам жуда қизғин равишда бахсларга бой тарзда бўлди. Якунга кўра “Махаллий ва хом ашё асосида Катта Қуёш Қурилмасида мужасссамланган ёруғлик нурлари воситасида эритиш орқали емирилишга чидамли материаллар синтез қилиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида докторлик диссертацияси қилаётган Шерматов Жавохир Зафарович тенгдошларидан кўра юқори кўрсатгичга эришган ҳолда ғолибликни қўлга киритди ва келгуси босқичда иштирок этиш имконияти яратилди.
Танловда фахрли ўринларни эгаллаган ёш олимлар институт раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмиталари томониданг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Кейинги босқичда ёш олимларимизга омад ва зафарлар тилаймиз! Танлов давом этмоқда.!!!!!!!!!!!!!
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: