2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури доирасида Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови айни қизғин паллага кирган вақти.
Ҳозирда танловнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда 1-босқичи якунланиб тармоқлар кесимида «Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими», «Энг фаол ёш спорт мураббийи», «Энг фаол ёш шифокор», «Энг фаол ёш олим» ҳамда «Энг фаол ёш транспортчи» йўналишлари бўйича 2-босқич вилоят миқёсида ўтказилмоқда.
Вилоятдаги таълим ва спорт муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш спорт мураббийлари ўртасида ўтказилаётган «Энг фаол спорт мураббийи» танловининг қуйи босқичлари ҳам қизғин баҳслар остида ўтди.
Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари бошчилигида ёш спорт мураббийлари ўртасида «Энг фаол ёш спорт мураббийи» танлови ўтказилди. Танловда 35 ёшгача бўлган 79 нафар ёш мутахассислар ўзаро беллашишиб, 18 нафар 1-ўринни қўлга киритган ғолиблар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Танлов ғолиблари туман, шаҳар кенгашларининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: