Энг фаол ёш шифокор

Yangiliklar

4641Тошкент вилоятида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурини амалга оширишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил қилинган дастур тадбирларидан бири бўлган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказишда касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллик билан иштирок этмоқда.

Жумладан, Танловни ўтказиш юзасидан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва Тошкент вилояти Матбуот ва ахборот бошқармасининг тегишли қўшма қарори қабул қилинди.

Вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш шифокорлар ўртасида ўтказилаётган «Энг фаол ёш шифокор» танлови ҳам қизғин баҳс ва муҳокамаларга бой бўлди.

Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда Тиббиёт бирлашмалари касаба уюшмалари қўмиталари бошчилигида турли йўналишдаги ёш шифокорлар ўртасида «Энг фаол ёш шифокор» танлови ўтказилди. Танловда 35 ёшгача бўлган 45 нафар ёш мутахассислар ўзаро беллашишиб, 18 нафар 1-ўринни қўлга киритган ғолиблар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Танлов ғолиблари туман, шаҳар Тиббиёт бирлашмаларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email