Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими

Янгиликлар

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Чиноз туман кенгаши томонидан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгашининг, Тошкент вилояти Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг, Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва Тошкент вилояти Матбуот ва ахборот бошқармасининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” IV республика Форумида иштирок этиш тўғрисида”ги қўшма карори ижросидан келиб чиқиб 2016 йилнинг 10 июнь куни “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови доирасида “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинацияси бўйича тумани миқёсида ўтказилди.

Танловда туман кенгаши тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг 6 нафар вакиллари иштирок этдилар. Танловда баҳолаш хайъати “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинацияси бўйича баҳолаш мезонлари асосида «Замин-нон» МЧЖ ходими Тўхтасинов Дадахон Комилжон ўғлини ғолиб деб топди ва у вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин «МЕАТ-Продукт» МЧЖ ходими Давлатов Алишер Махмудовичга, учинчи ўрин эса «Чиноз идеал импекс» МЧЖ вакили Рўзиқориев Шухрат Абдуллаевичга берилди.

Ғолиблар туман кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email