Ангрен шаҳрида “Касаба-Тур” веломарафони ўтказилди

Янгиликлар

1

Вилоятнинг барча туман, шаҳарлари каби Ангрен шаҳрида ҳам тармоқ касаба уюшмалари шаҳар кенгашлари томонидан “Кимёгар” ўйингоҳида “Касаба-Тур” веломарафони ўтказилди. Мазкур мусобақада касаба уюшмаси кенгашлари таркибидаги муассаса ва ташкилотлардан 100 ортиқ ҳаваскор велоспортчилар иштирок этдилар. Мусобақа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди. 20-35 ёшгача бўлган эркаклар ўртаси 1-ўринни 7-мактаб ўқитувчиси Фарид Рўзиев, 2-ўринни 4-мактаб ўқитувчиси Сардор Янгиев, 3-ўринни 25-мактабгача таълим муассасаси ходими Кирилл Семенов эгаллади.

Мусобақанинг 2-гуруҳи 20-35 ёшли аёллар ўртасида ўтказилиб, унда 1-ўринни 7-мактабгача таълим муассасаси ходими Рохила Абдурахманова, 2-ўринни 31-мактабгача таълим муассасаси ходими Муқаддам Иззатуллаева, 3-ўринни 38-мактабгача таълим муассасаси ходими Гулчеҳра Абидхожаевалар эгаллашди.

35 ва ундан юқори ёшли аёллар ўртасида 1-ўрин 32-мактабгача таълим муассасаси ходими Зухра Нигматова, 2-ўрин 7-мактаб ўқитувчиси Муқаддам Мадаипова, 3-ўрин болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходими Дилноза Бойжумановага насиб этди. 35 ва ундан юқори ёшли эркаклар ўртасида эса 1-ўрин 7-мактаб ўқитувчиси Шухрат Камолов, 2-ўрин 6-мактаб ўқитувчиси Хуршид Рўзиев, 3-ўрин 16-мактаб ўқитувчиси Музаффар Унаровга насиб этди.

Шаҳар кенгашлари томонидан таъсис этилган қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

  1. Ғалабага бўлган интилиши номинацияси: Умарова Севара – 11-МТМ, Шохобхонова Ирода – 28-мактаб, Аламова Фотима – 32-МТМ, Авезов Санжар – 11-МТМ, Рўзибоев Музаффар – 20-МТМ, Нурматов Ғулом – 38-мактаб.
  2. Энг ёш пойгачи номинацияси: Муртазаева Тагангул 22-МТМ, Уралов Ахрор – 41-мактаб.
  3. Энг ёши улуғ пойгачи номинацияси: Турдуқулов Абдуманноп – 8-мактаб, Абдувалиев Бахтиёр – 4-мактаб, Норматов Неъмат – 37 мактаб.

         Мусобақа ғолиблари ва номинациялар бўйича ғолиблар шаҳар кенгашлари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email