Оҳангаронда Марказий Осиёда ягона корхона иш бошлади

Вилоят янгиликлари

 Оҳангарон шаҳрида туркиялик ишбилармонлар сармояси ҳисобига бунёд этилган Дал Ҳеаве Индустриес масъулияти чекланган жамияти замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Ҳозирча Марказий Осиёда ягона ҳисобланган мазкур корхона металл конструкцияси ва қуёш панелларини ишлаб чиқаради. Корхона дастлабки маҳсулотларни экспортга тайёрлаб қўйди.

Йилига 12 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга корхона маҳсулотларининг тенг ярми экспортга йўналтирилади.

Янги лойиҳа доирасида 11 миллион АҚШ доллари миқдорида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

«Янги корхонада яратилган 166 та иш ўрнининг асосий қисмини маҳалламиз ёшлари эгаллади. Корхонада улар учун барча шарт-шароитлар яратилган», – дейди «Бирлик» МФЙ раиси Муҳаммад Шукуров.

Print Friendly, PDF & Email