Тошкент вилоят юридик коллежида иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш 2018 йилнинг 2—25 октябрь-кунлари амалга оширилади.
Абитуриентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
юридик коллеж директори номига ариза;
умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);
- 3,5×4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Ҳужжатлар юридик коллежда ҳар куни соат 8.30 дан 18.00 гача қабул қилинади.
Манзил: Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Истиқбол МФЙ, Хиёбон кўчаси, 2-уй. Аввалги Юқоричирчиқ туман транспорт ва иқтисодиёт коллежи биноси.
Мурожаат учун телефонлар: 280-51-05, 253-99-93.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: