Бекобод тумани агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди

Янгиликлар

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг 8 февраль куни Бекобод туманидаги Бекобод тумани агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча ишчи-ходимлар, коллеж маъмурияти, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бекобод туман кенгаши раиси Б.Абдужабборов ва бирлашма Кенгаши бўлим мудири Р.Раҳмановлар иштирок этишди. Коллеж директори Х.Усманов ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Худоёров муассасанинг 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида барча йиғилганлар учун маълумот берди ҳамда жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси М.Бойзоқова томонидан текширув далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан А.Турдалиев, С.Пармонова ва бошқалар сўзга чиқишди ҳамда йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилиниб, жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бирлашма Кенгаши бўлим мудири Р.Раҳманов ва туман кенгаши раиси Б.Абдужабборовлар ҳам сўзга чиқиб касаба уюшмалари тизимида амалга ошилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, бўлиб ўтган йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Йиғилиш сўнггида касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган танлов асосида “Давоматни энг яхши ташкил этган гуруҳ раҳбари” номинацияси бўйича 15 “б”-гуруҳ раҳбари Илхом Шералиев, “Энг яхши ўқув хонаси мудири” номинацияси бўйича тикув ва тикув трикотажи ўқув хонаси мудири Саида Фармонова ва “Аттестациядан энг юқори балл олган ўқитувчи” номинацияси бўйича инглиз тили ўқитувчиси Наргиза Турсуновалар касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

IMG_7154

Print Friendly, PDF & Email