Тошкент вилояти прокуратураси аҳоли билан тўғридан-тўғри алоқа қилишга мўлжалланган вебсайтини тақдим этди.
Тошкент вилояти прокуратураси 18 август куни журналистлар билан учрашувда ўзининг tvp.uz сайтини тақдим этди. Унинг асосий вазифаси очиқликни таъминлаш ва аҳоли билан тўғридан-тўғри алоқани ўрнатишдан иборат.
Сайтда амалга оширилаётган ишлар ва энг шов-шувли ишлар тўғрисидаги янгиликлар мунтазам равишда бериб борилади. Фойдаланувчилар маҳкаманинг виртуал қабулхонаси орқали ариза, шикоят ва таклифларини юборишлари, шунингдек ҳуқуқий маслаҳат олишлари мумкин.
«Фаолият» рукнида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги рақам ва далиллар эълон қилинади.
Ташриф буюрувчилар жамиятдаги коррупцион ҳодисалар тўғрисидаги ижтимоий сўровда аноним равишда иштирок этиш орқали унга қарши курашда прокуратурага ёрдам кўрсатиши мумкин.
Сайт билан чекланиб қолмаган прокуратура Facebook ва Davra ижтимоий тармоқларида саҳифа,Telegram мессенжерида эса каналини очди.
манба: www.gazeta.uz
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: