Юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-кувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу эзгу ишлар қаторидан яна бир хайрли ташаббус ўрин олди. Яъни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида жорий йилнинг 20 апрелидан 26 майигача мамлакатимиз миқёсида ижтимоий ҳимояталаб оилалар ва Меҳрибонлик уйларидан бўлган 620 жуфт келин-куёвнинг никоҳ ҳамда 3280 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилмоқда.
Ушбу мақсадларда Касаба уюшмалари Федерадияси мамлакат миқёсида энг чекка қишлоқ ва туманларда яшаётган ижтимоий ҳимояталаб оилалар, Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларнинг яшаш шароитлари, ҳол-аҳволларини ўрганиб чиқиб аниқланган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда фарзандларининг суннат ва никоҳ тўйларини ўтказишда кўмакка муҳтож оилалар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари рўйхатини шакллантирди.
Мазкур хайрия тадбирларидан кўзланган мақсад республикамиз ҳудудларидаги олис қишлоқ ва овулларда истиқомат қилаёттан ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш ва турмуши фаровонлигини ошириш ишларига
муносиб ҳисса қўшишдан иборат. Ҳар бир ҳудуд бўйлаб кенг қулоч ёйган мазкур хайрия тадбирлари мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборидаэканлигинингёрқин намунаси бўлаётир.
Жойларда ўтказилаётган никоҳ ва суннат тўйлари энг кўркам ва шинам тантаналар саройларида ташкил этилмоқда. Никоҳ ва суннат тўйларига келин-куёвлар, тўй болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар таклиф этиляпти. Тадбирларда, шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, эл орасида обрў-эътиборга эга бўлган отахон ва онахонлар, турли ютуқларни қўлга киритиб, давлат мукофотларига сазовор бўлган инсонлар, ибратли оилалар вакиллари, таниқли санъаткорлар, эстрада гуруҳлари, театр ва кино актёрлари, «Ниҳол'» давлат мукофоти совриндорлари, турли танловлар ғолиблари, шоир ва ёзувчилар иштирок этиб, янги оила қураётган ёшларга, суннат тўйлари нишонланаётган тўй болаларга эзгу ният ва истаклари ила бахт ва омад тиламоқда.
Эътиборли томони шундаки, ҳар бир туманнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чикиб, махсус ишлаб чиқилган тадбирлар дастури турли ҳудудларда ташкил этилаётган хайрия никоҳ ва суннат тўйлари мазмунини янада бойитаяпти. Хусусан, тантаналар давомида тўйлар бўлиб ўтаётган туманга хос миллий анъана ва қадриятларни намойиш этувчи саҳна кўринишлари, миллий спорт ўйинлари бўйича кўргазмали чиқишлартўйларни кўтаринки кайфиятда ўтишига хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг 12 май куни ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилоятининг Бўка туманида бўлиб ўтди. Туман марказидаги “Райҳон” тантаналар уйида ташкил этилган тўй “Президент эътибори — мурувват тадбирларида” шиори остида кечди.
Тўйнинг бошланиш қисмида сўзга чиққанлар барча тўй болалар ва уларнинг яқинларини муборакбод этар экан, ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби эзгу ишларнинг замирида албатта инсон манфаатлари ётганини алоҳида таъкидлашди. Шундан сўнг, даврага тўй болалар чиқиб келишди.
Бекобод, Пискент ҳамда Бўка туманларидан 12 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларининг суннат тўйи ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Бундан ота-оналарнинг хурсандчилиги чексиз.
—Фарзандимни суннат тўйини кўтаринки руҳда ўтказиб бераётган барча ташкилотчиларга миннатдорлигимни билдираман. Бугунги тўй биз каби оилаларнинг ҳеч қачон ёдидан кўтарилмайди, — дейди пискентлик икки ёшли тўй бола Мажиджон Мусаевнинг онаси Дилрабо Усмонова. — Келажакда фарзандимни эл корига ярайдиган инсон бўлиб вояга етиши учун бор куч ва ғайратимни аямайман. Ва албатта, ўғлим Мажиджон Ватан равнақи йўлида фидойилик кўрсатиб, эл-юрт дарди билан яшайдиган мард ўғлон бўлиб камол топади.
— Бугунги хурсандчилигим
нинг чеки йўқ. Ахир ҳукуматимиз ҳамда касаба уюшмалари томонидан бизларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва кўмакдан бошимиз осмонга етди, — дейди бекободлик тўй бола Озодбек Маматқуловнинг волидаси Феруза Мингбоева. — Насиб этса, фарзандим келажакда ҳаётда ўз ўрнини топиб, юрт истиқболига ярайдиган комил инсон бўлиб етишишига ишонаман.
Шундан сўнг, тўй болаларнинг ҳар бирига эсталик совғалари ҳамда болажонлар номига очилган ҳисоб ракамларига 1 миллион сўмдан пул маблағлари ўтказилган жамғарма омонат дафтарчалари тантанали равишда топширилди.
Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари кўнгли ярим инсонлар калбини тоғ каби юксалтириб, дуога қўл очганлар юрагида меҳр-окибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтирди ва барчани савоб ишлар сари ундади.
Тадбир давомида эл севган санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларни хушнуд этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: