“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи ўтказилди

Янгиликлар

Тошкент вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 май куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Сержантлар тайёрлаш мактабида Ўрта махсус, касб-ҳунар талими тизимида ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг вилоят финал босқичида касб-ҳунар коллежлари ички босқичларида ҳамда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 18 та туман-шаҳарларнинг жами 18 та жамолари мусобақа Низомига мувофиқ 15 та шарт асосида куч синашдилар.

Мусобақа давомида иштирокчилари белгиланган ҳар бир шарт бўйича ўзларининг ақлий ва жисмоний тайёргарликлари қай даражада эканлигларни кўрсатиб ўтдилар.

Мусобақа якунида:

1-ўринни Олмалиқ шаҳрининг “Кончилар” жамоаси

2-ўринни Бекобод шаҳрининг “Темур ўғлонлари”жамоаси

3-ўринни Чиноз туманининг“Шерюрак” жамоаси қўлга киритди.

Ғолибликни қўлга киритган Олмалиқ шаҳрининг “Кончилар” жамоаси мусобақанинг республика финал босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email