“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Yangiliklar

3

Жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва қатор бошқармалар ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизик хизмати тизимидаги ҳарбий хизматчилар оилалари, Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларда ўз хизмат бурчини бажараётган ҳарбий ҳамда Қуролли Кучлар хизматчи аёллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Файзиева очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев сўзга чиқиб, байрам билан барча йиғилганларни табриклади ҳамда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига касаба уюшмаларининг пул мукофотларини ва ҳарбий аёлларга қимматбаҳо совғаларни топширди.

Тадбир сўнгида санъат усталари ва ёш ижрочилар, оркестр хонандалари иштирокида байрам концерти дастури намойиш этилди.

Бу каби байрам тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email