Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан спорт тадбирлари ўтказилди

Янгиликлар

4

Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб етишишлари учун касаба уюшма қўмиталари томонидан жойларда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан шунқорлар спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Шундай спорт мусобақалари 14 январь куни Бекобод тумани Агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ва Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўтказилиб, мазкур мусобақаларда жами бўлиб 700 нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашишди.

Бекобод тумани Агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилган спорт мусобақасида коллеж ўқувчилари спортнинг масофага югуриш, тош кўтариш, турникка тортилиш, узунликка сакраш ва арқон тортиш турлари бўйича беллашишди. Бекобод тумани Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўтказилган спорт мусобақасида эса ўқувчилар спортнинг масофага югуриш, тош кўтариш, турникка тортилиш, узунликка сакраш, арқон тортиш ва кураш турлари бўйича беллашишди.

Мусобақада ғолиб бўлган ўқувчилар касаба уюшма қўмиталари томонидан диплом билан тақдирланиб эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Спорт мусобақалари сўнггида иштирокчилар учун байрам муносабати билан ўқитувчилар ва ўқувчилар коллеж ансамбли иштирокида мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email