Инсонга наф келтириш – олий бахт!

Yangiliklar

Зангиота туманида касаба уюшмаларининг ҳар бир тармоғи ўтган давр мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга муносиб ҳисса қўшиб, тизимли чора-тадбирларни амалга оширди. Хусусан, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Зангиота тумани кенгаши томонидан халқ манфаатларини ҳимояси йўлида ўтган давр мобайнида кенг кўламли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўтган 2016 йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, касаба уюшмасига меҳнат-кашлар томонидан жами 61 та ариза тушган бўлиб, уларнинг бари жойида ижобий ҳал этилди. Ўтган давр мобайнида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. 4 та ёш оилаларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар учун фоизсиз ссуда олишларига ёрдамлашилди.
Тасарруфимиздаги кам таъминланган оилаларнинг 30 нафар ўғил-қизлари учун дарслик ва ўқув қуроллари олиб берилди. 39 ишчи-хизматчиларнинг соғлиқларини тиклашлари учун “Оқтош”, “Зомин”, “Чотқол” сингари ўндан зиёд сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди. 220 нафар ходим дам олиш уйларига юборилиб мароқли ҳордиқ олишларига имкон яратилди. 42 нафар ишчиларнинг Самарқандга саёҳати уюштирилди.
“Меҳнат муҳофазаси қатъий назоратимизда. Меҳнат муҳофазасини таъминлашда соҳага оид қонунларга риоя этиш, ишчи-ходимларга хавфсиз меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб бериш ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш борасида жойларда мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади, ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда”- деди Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Зангиота тумани Кенгаши раиси Алишер Ортиқхўжаев
Норасмий меҳнатнинг олдини олиш борасида ўтказилган йиғилишлар натижасида 4 нафар ишчига меҳнат дафтарчаси очилди, ўндан ортиқ хунарманд касаначилик иши бўйича Хунарманд уюшмасига аъзо қилинди.
Хулоса қилиб айтсак, олиббораётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни аъзоликка жалб этиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясига эътибор кучайтириб борилаяпти.

Print Friendly, PDF & Email