Тошкент вилояти корхона, ташкилот ва муассасаларида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказилмоқда

Yangiliklar

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ташаббуси билан жорий йилнинг январь-февраль ойларида Тошкент вилоятининг корхона, ташкилот ва муассасаларида ходимлар ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказилмоқда.

Жумладан: 2017 йилнинг 2 февралида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан ушбу спартакиада ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, мақсадида ташкил этилди. “Бу каби спартакиадалар орқали ишчи ходимлар ўз саломатликларини тиклаб қолмай соғликларига масъулликлари ҳам ортмоқда” — дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Шаҳноза Одилхонова.

Мазкур спартакиадада иштирок этган ходимлар спортнинг оммавий
6 тури бўйича беллашдилар.

Волейбол тури бўйича 1-ўринни Чирчиқ саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи жамоаси

Шашка ва шахмат тури бўйича 1-ўринни “Ватанпарвар” автомобил мактаби жамоаси

Стол тенниси бўйича 1-ўринни “Чирчиқ нон” ОАЖ жамоаси

Сузиш бўйича 1-ўринни “Звезда” ОАЖ жамоаси

Бадминтон бўйича 1-ўринни “Чирчиқ Сувоқова” жамоаси эгалладилар.

Спартакиада ғолиблари туман босқичига йўлланмани қўлга киритиб, касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида хонандаларнинг чиқишлари иштирокчиларга завқ улашди.

Спартакиаданинг 1-босқичи 16 январдан 6 февралгача корхона, ташкилот ва муассасаларда низом асосида юқори савияда байрамона руҳда ўтказилди.

 

Print Friendly, PDF & Email