Ислом Каримовнинг халқ манфаати, ёрқин келажаги йўлида олиб борган ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида намойиш этилган ҳужжатли фильм барчани тўлқинлантириб юборди. Шундан сўнг Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлари номзоди Игор Кудрявцев, Тошкент вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши бўлим мудири Шаҳноза Одилхонова Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси мустақиллигимиз асосчиси, давлат равнақи, инсонлар манфаати, миллатлар тотувлиги, ке- лажагимиз пойдеворини яратган шахс сифатида халқимиз қалбида абадий яшашини таъкиддаб ўтишди.
Жамиятимиз тараққиёти, давлатимизнинг дунё миқёсида тутган ўрни Ислом Каримов номи билан бевосита боғлиқ. У кишининг ёрқин сиймоси нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки дунёдаги барча тинчликсевар инсонлар хотирасида умрбод муҳрланиб қолди, деди акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Муратов.
Маънавият соати якунида акциядорлик жамиятидан бир қатор фахрийлар Биринчи Президентимизнинг мустақиллик даврида соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида мисоллар келтириб, Ислом Каримов ғояларига собитқадамлик муваффақиятларимиз кафолати эканилигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: