Тошкент вилояти Зангиота туманида Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Янгиликлар

Зангиота туманида жойлашган барча ташкилот муассасаларда Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг  Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Зангиота тумани кенгаши тасарруфидаги ташкилотларида Республикамизнинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаб ўтказилган  тадбирлар  шулар жумласидандир.

Ушбу тадбирларда Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг босиб ўтган ҳаётий йўли, серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари, Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган замонавий демократик давлатга айлантиришда фидокорона меҳнатлари, юртимизда у инсоннинг раҳнамолигида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилган изчил ислоҳотлар тўғрисида  сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирларда “Сиздан озод ва Обод Ватан қолди” мавзулари ёритилди, “Марра бизники” виддеофилм намойиш этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email