Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги қарори билан “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури” қабул қилинди. Қарор матни Lex.uz порталида эълон қилинган. Ҳужжат иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш, пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш йўли билан рақобатбардошли, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.
Президент қарори билан пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорда талаб юқори бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланган.
Лойиҳаларда хорижий инвестициялардан ташқари Ўзбекистон тижорат банкларини ҳам низом жамғармалари таркибига киритиш орқали жалб этиш орқали молиялаш кўзда тутилган.
Шунингдек, қарорда 2017 йил 1 январдан тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасининг ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушган хорижий валютанинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотиш тартибини бекор қилиш белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, 2020 йилгача ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шартномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи буюмларини олиб кирувчилар божхона тўловларидан озод этилган (божхона расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ҳам божхона тўловларидан озод қилинган.
Ушбу муддат давомида ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган соҳа корхоналарига ҳам солиқ имтиёзлари ва божхона преференциялари тақдим этилади.
Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди
Манба: KUN.UZ
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: