Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ мис конида рудаларни қайта ишлаш миқдорини кўпайтиради

Viloyat yangiliklari

7be37dfc2c1f8275a0423bb69811bd14Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) «Қалмоққир» конидаги комбинатнинг асосий хом ашё базасини кенгайтирди.

Корхона маълумотларига кўра, лойиҳа очиқ мис конида рудаларни қайта ишлашни миқдорини кўпайтиришни назарда тутади. Бу эса 2017 йилда қўшимча 4 миллион тонна кўпроқ хом ашё қайта ишланишига ёрдам беради. Асосий технологик қурилмалар Россиянинг «Тяжмаш» АЖ (Сизрань) томонидан етказиб берилади.

Умумий қиймати 75,2 миллион долларлик бўлган лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Жамғармасининг 28 миллион долларлик кредити, шунингдек Ўзбекистон банклари кредити ҳамда ОКМКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Маълумот учун, ОКМК жорий йил бошида 118 миллион долларлик қийматга эга тўйинтирувчи мажмуа модернизациясини якунига етказди. Бунда ҳам қурилмалар «Тяжмаш» томонидан етказиб берилганди. У 2012 йилнинг охирларида имзоланган 73,9 миллион долларлик шартнома доирасида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК — Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчиси саналади. «Қалмоққир» конида эса 1954 йилдан буён рудалар қазиб олинади. Унинг лойиҳа қуввати бир йилда 31,5 миллион тонна рудани ташкил этади.
Манба: toshvil.uz
Print Friendly, PDF & Email