Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудда одам савдосига қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишларга бевосита алоқадор идоралар раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов ва бошқалар мамлакатимизда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида маънавий тарбияни кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилаётгани, бунда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Бу борада Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тегишли фармойишига мувофиқ, вилоятда ўтказилган текширув жараёнлари билан боғлиқ хулосалар атрофлича муҳокама этилди. Мазкур ҳужжатга кўра, комиссиялар томонидан вояга етмаганларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим-тарбияси, соғлиғини ижтимоий муҳофаза этиш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
– Вояга етмаганлар ўртасида маънавий тарбияни кучайтириш мақсадида барча таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Рўзиқулов. – Бу каби тадбирларда 2016 йилнинг ўтган даврида 230 мингдан зиёд ўқувчи, 4 минг 600 педагог ходим иштирок этди. Ёшларнинг жисмонан соғлом ва маънан баркамол улғайиши ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун таълим муассасаларида ташкил этилган мингдан ортиқ спорт тўгарагида 586 мингдан зиёд ўқувчи шуғулланмоқда.
Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими Ш.Бобоев сўзга чиқди.
Манба: toshvil.uz
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: