Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Viloyat yangiliklari

b4cadba9b21fc814e66cc2c1c0f2b15fТошкент вилояти адлия бошқармасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Вилоят адлия ва ички ишлар бошқармалари ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда ҳудуддаги барча давлат бошқаруви, маҳалий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларида амалда бўлган айрим қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакат тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади. Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, янгилик ва ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам таништириб бориш, тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Семинарда 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган маърузалар тингланди. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг амалиётга татбиқ этилишига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликлари, прокуратура, адлия ва ички ишлар бошқармаларининг масъул ходимлари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Манба: toshvil.uz

Print Friendly, PDF & Email