Жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ботаника саноторияси” масъулияти чекланган жамияти мажлислар залида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош Бошқармаси билан ҳамкорликда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрирда) Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб амалий мулоқот ўтказилди.
Амалий мулоқотда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Ш.Собиров, Меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Б.Мирзаев, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари З.Мухаммедова, Д.Усмонова, партия вилоят Кенгаши Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қуватлаш бўлими мудири Ж.Қурбанов, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси ходими М.Ибрагимов ва “Ботаника саноторияси” МЧЖ раҳбари Т.Ахмедов ҳамда санотория масъул ходимлари жами 68 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчилар томонидан Меҳнат муҳофазаси маслаларига оид саволларига мутахасислар томонидан жавоблар берилди.
Амалий мулоқотда ҳамкор ташкилотлар ва Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун юборилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: