“Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Yangiliklar

2

Жорий йилнинг 22 январида Олмалиқ шаҳрида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан  Тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида  спортнинг югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик эстафетаси, моҳир ҳужумчи, қаддимизн ростлаймиз,сакрашни боплаймиз, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси, арқон тортиш мусобақаси, бир жамоа эстфетаси каби шартлари бўйича куч синашдилар.

“Соғлом оила” шиори остида ўтказилган спорт мусабақаси 1-2-3 ўрин ҳамда  “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” номинациялари ғолибларига Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

1

Print Friendly, PDF & Email