“Шифокор меҳнат фаҳрийларига эътибор”

Yangiliklar

img_3375Паркент тумани тиббиёт ходимлари касаба уюшма қўмитаси томонидан тиббиёт сохасида кўп йиллар фаолият кўрсатиб келган бир қанча мехнат фахрийлари билан ёш ҳамшира ва шифокорлар ўртасида учрашув Паркент туманидаги мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди, Тадбирни  Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.К.Насриддинов хамда Паркент туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Т.Икромов олиб борди. Учрашувда нафақат меҳнат фахрийлари туманда тиббиёт сохасида фаолият юритиб келаётган  ёш ҳамшира ва шифокорлар ҳам иштирок этишди.

Тадбир доирасида шифокор меҳнат фахрийлари ўзларнинг хаётдаги тажрибалари, малакалари билан сўзга чиқиб хам-касб ёш тиббиёт ходимлари билан ўртоқлашдилар. Хозирги кунда барча шифохоналар замонавий юқори технологик текшириш ва даволаш асбоб-ускуналири билан жихозланган бу ёш шифокорларга  қулай шарт-шароитлар яратади.

Нафақадаги болалар шифокори Одилхонова Гулисса опа сўзга чиқиб дил сўзларини айтдилар “Давлатимиз томонидан ҳозирги ёш тиббиёт ходимларига ривожланган тиббиёт техника қулайликлари кўлами тобора кенгайганлиги сари  шифокорларга янада тажрибалари ошишига барча шарт-шароитлар, қулайликлар яратилган. Болаларнинг саломатлиги доимий эътиборда, юқумли касалликларнинг олдини олиш вакцинация ишларига катта эътибор бериляпти. Болаларнинг соғломлаштириш борасидаги муайян ишларни шифокорлар, ҳамширалар томонидан амалга оширилмоқда. Буларни кўриб менда мамнуниятлик, шукроналик хисси пайдо бўлди.” деди тажрибали шифокор.

  Ушбу тадбирнинг асосий мақсадидан бири меҳнат фахрийларига эътибор ва ғамхўрлик маънавий жихатдан қўллаб–қувватлаш, хаётий меҳнат тажрибалари билан ёш шифокорларга  ўрнак бўлиш. Учрашувнинг сўнгида барча нафақадаги шифокор мехнат фахрийларига Паркент туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан эсдалик совғалар топширилди.img_3399

Print Friendly, PDF & Email