САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Yangiliklar

Ташкилотимизда Меҳнат кодексининг 134-моддаси ва локал ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган йиллик асосий ва 9 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши (жами 24 иш куни) белгиланган.

Ходим иш йили давомида таътилларни 4 марта 3 кунлик ва 1 марта 12 кунлик қисмга бўлиб олиши мумкинмумкин эмаслиги тўғрисида тушунтириш берсангиз.

— Таътилни қисмларга бўлиш Меҳнат кодексининг 146-моддасида назарда тутилган. Хусусан, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бироқ ходимнинг ушбу ташаббусига иш берувчининг розилиги олиниши керак. Таътилдан қисмларга бўлиб фойдаланиш масаласи олдиндан (календарь йилда йиллик таътиллар бериш навбатлилиги жадвали тузилаётганда) ёки ходимга йиллик таътил бериш олдидан ҳал қилиниши мумкин.

Меҳнат кодексида белгиланишича, таътил қисмларга бўлинганда унинг бир қисми (бўлинмас қисми) 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим, қолган даври эса ходимнинг хоҳишига кўра кам муддатли қисмлар билан берилади. Шу сабабли 24 иш кунилик таътил қуйидагича бўлиниши мумкин:

12 + 12 (2 мартага);  4 + 4 + 4 + 12 (4 мартага);  3 + 3 + 3 + 3 + 12 (5 мартага) ва ҳоказо.

Тақдим этиладиган таътил қисмларининг исталган бирортаси таътил муддатига кириши боис, уларнинг ҳар бири иш берувчининг алоҳида ёзма буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилиши керак. Бунда таътилнинг ҳар бир қисмига ходимга таътил берилиши тўғрисида хат-ҳисоб-китоб расмийлаштирилади.

Print Friendly, PDF & Email