Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 25 апрелдаги “9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида”ги 3-04 “с”-сонли қарорига биноан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига 400,0 минг сўмдан ва Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига 250,0 минг сўмдан манзилли ёрдам кўрсатиш белгиланди.
Бугунги кунда Бекобод шаҳрида 11 нафар ва Бекобод туманида 4 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ҳамда 1 нафар Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласи истиқомат қилмоқда.
Жорий йилнинг 5 май куни бирлашма Кенгашининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Р.Раҳманов томонидан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш ва манзилли моддий ёрдамни топшириш мақсадида Бекобод шаҳар ва Бекобод туманига ташриф буюрилди.
Бекобод туманида Таълим, фан ва маданият ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари билан ҳамкорликда 5 нафар уруш фахрийларининг уйларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва касаба уюшмалари Федерациясининг 400,0 минг сўмдан манзилли моддий ёрдами топширилди. Уруш фахрийси Эргашев Бобо вафот этганлиги сабабли унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилиб, касаба уюшмалари Федерациясининг 400,0 минг сўмлик манзилли моддий ёрдами топширилди. 1 нафар Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига эса касаба уюшмалари томонидан 250,0 минг сўм манзилли моддий ёрдам кўрсатилди.
Бекобод шаҳрида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ҳамда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгашлари билан биргаликда шаҳар ҳокими, Мудофаа бўлими, Ватанпарвар ташкилоти, Нуроний жамғармаси, почта хизмати ходимлари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида 11 нафар уруш фахрийларининг уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва ҳоким томонидан давлат бюджети томонидан ажратилган 800,0 минг сўмлик ва касаба уюшмаси вакиллари томонидан касаба уюшмалари Федерациясининг 400,0 минг сўмлик манзилли моддий ёрдамлари топширилди. Бундан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган ташкилотлар томонидан ҳам уруш фахрийларига турли хил совға-саломлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: