Тошкент вилояти Бўка туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Янгиликлар

Бўка туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан  Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг  Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланган  давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда тасарруфдаги корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидан жами  5120 нафар ишчи ходимлар иштирок этди. Ислом Каримовнинг халқ манфаати, ёрқин келажаги йўлида олиб борган ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида намойиш этилган ҳужжатли фильм барчани тўлқинлантириб юборди.

Мазкур  тадбирда Бўка туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси М.Мадалиева Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг  Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг босиб ўтган ҳаётий йўли, серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилган изчил ислоҳатлар тўғрисида  сўз юритилди.

Жамиятимиз тараққиёти, давлатимизнинг дунё миқёсида тутган ўрни Ислом Каримов номи билан бевосита боғлиқ. мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин сиймоси нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки дунёдаги барча тинчликсевар инсонлар хотирасида умрбод муҳрланиб қолади.

Print Friendly, PDF & Email