Тошкентда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб ўтказилган тезкор шахмат бўйича жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнир якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Рустам Қосимжонов, Шаҳриёр Мамедяров (Озарбайжон), Борис Гельфанд (Исроил), Руслан Пономарёв (Украина) сингари маҳоратли шахматчилар айланма тизимда ғолиблик учун ўзаро баҳслашди. Мусобақа доирасида таниқли гроссмейстерлар томонидан ёш шахматчиларга маҳорат сабоқлари ўтказилди. Жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнирнинг якунига кўра, Шаҳриёр Мамедяров 8 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди. Борис Гельфанд 6 очко билан иккинчи, Рустам Қосимжонов 5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Манба: «kun.uz»
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: