СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

Yangiliklar

????????????????????????????????????

Олмалиқ шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида ташкил этилган ўқитувчиларнинг анъанавий август анжумани шу ном остида ўтди. Барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчи-педагоглари, мураббийлари иштирок этган мазкур анжуманда ҳар бир ўқув маскани ўзининг ижодий ишларидан иборат кўргазмаларини намойиш қилишди.

Анжуманга ташриф буюриб, ўқитувчи-мураббийларни мазкур тадбир ҳамда юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан қутлаган Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси мутахассиси Мансур Носиров, шаҳар ҳокими ўринбосари Нуруллахон Қуддусов ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси Б.Мусаевлар барча педагогларимизга ёш авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятли ва шарафли ишларида улкан зафарлар, соғлик-омонлик тилашди. Анжуманда сўзга чиққан ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудири в.в.б. Кибриё Ҳамдамова 2015-2016 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳамда янги ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шу ўринда мактабгача таълим муассасалари фаолияти ҳамда уларда меҳнат қилаётган педагог ва мураббийлар меҳнатларига алоҳида тўхталиш лозим. Ҳозирги кунда 312 нафар тарбиячи ва педагоглар фаолият юритаётган бўлса, мактабгача таълим муассасаси малака ошириш курсларининг истиқбол режасига асосланиб, 3 нафар мудира, 25 нафар тарбиячи, 3 нафар махсус мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ва 1 нафар мактабгача таълим муассасаси услубчиси малака ошириш курсларида малакаларини оширишди.

Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ҳам ўз малакаси ва тажрибасини оширишга бўлган иштиёқ юқори эканлигини таъкидлаш зарур. 23-МТМ тарбиячиси Моҳинур Ғаниева “Йил тарбиячиси” танловининг шаҳар босқичида 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган эди. Танловнинг вилоят босқичида “Энг инновацион ва ижодкор тарбиячи” номинациясига эга бўлди.

Анжуман давомида 23-мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси М.Ғуломов, 22-мактабнинг математика фани ўқитувчиси З.Турдиева, 23-МТМ мудираси Д.Дўсимбетовалар ҳам ўз фаолиятлари юзасидан маърузага чиқишди. Янги ўқув йилида педагоглар жамоасига қабул қилинган ёш мутахассислар қасамёд қабул қилишди. Тадбир сўнггида юксак педагогик маҳоратга эга бир қатор ўқитувчи-педагоглар, тарбиячи-мураббийларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email