Аҳолининг шахсий томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш бўйича Ўртачирчиқ туманида ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзолари Машъал газетаси мухбирлари билан биргаликда «Оқ ота» қишлоқ фуқаролар йиғини «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Садоқат ва Фарҳод Ўрмоновлар хонадонида бўлганимизда, шу манзаранинг гувоҳи бўлдик.
Томорқадаги 2 сотих ерда гул ҳамда 4 сотих ерда помидор кўчатлари баравж ўсарди. Бундан 6 ой олдин экилган чиннигуллар қип-қизил бўлиб очилиб, қалбингизга баҳор соғинчи ва Наврўз тароватини олиб киради. Ушбу иссиқхонада 6000 тупдан ортиқ гул кўчатлари ўтқазилган бўлиб, ҳозирги кунда улар туплаб, 15000 дан ортиғи қийғос очилган гуллар юртдошларимизга баҳор ва байрам рамзи сифатида туҳфа этишга тайёр. Ўрмоновлар хонадонидаги гуллар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг барча туманларига етказиб берилади.
— Март ойининг охирларида иссиқхонада гул мавсуми якунлангач, ердан самарали фойдаланган ҳолда бодринг ва бошқа кўчатлар ўтқазамиз. Томорқамиздан олинаётган даромадларни эса яхши кунларимизга ишлатамиз, — дейди гулчилар оиласи соҳиби Фарҳод Ўрмонов меҳнатлари самарасидан мамнун бўлиб.
Шундай гулчирой кунларга, яратувчан қўлларга эса қип-қизил, муаттар бўйли чиннигуллар жуда-жуда ярашади.
Чиннигуллари қуёшга юз тутган баҳорингиз муборак бўлсин!
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Раджапов
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: