Вилоятимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг миқёсда нишонланмоқда. Ушбу байрам тадбирларини ўтказишда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этдмоқдалар. Хусусан, касаба уюшмалари томонидан жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Наврўз байрами муносабати билан жорий йилнинг 17 март куни жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш ва уни ўтказиш мақсадида концерт тадбири ҳамда сумалак ташкил этилди.
Тадбирда кўп йиллардан бери тиббиёт соҳасига ўз ҳиссасин қўшган энг фаол шифокорлар, ҳамширалар қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: