2016 йил – «Соғлом она ва бола йили» дастурига асосан ва туризмни ривожлантириш, ёш авлодда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялаш, уларнинг она Ватан тарихи, маданияти ва меъморий ёдгорликлари тўғрисидаги билимларини бойитиш ҳамда касаба уюшмаси аъзоларини республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш мақсадида, «Касаба Сайр» шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотларининг 45 (қирқ беш) нафар аъзолари учун 5-6 март кунлари Самарқанд шаҳрига 2 кунлик зиёрат ва саёҳат ташкил этилди.
Биринчи кун Тошкент шимолий вокзалидан 06:30 да сайёҳлар кутиб олиниб, соат 07:00 да «Афросиёб» тезюрар поездида Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича йўлга чиқилди. Самарқанд шаҳар вокзалидан махсус автобусда Оқсой ва Меҳнаткаш қишлоқлари яқинида жойлашган Хазрати Довуд ғорига зиёрат уюштирилди.
Иккинчи кун Имом ал Бухорий, Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр ва Шохи Зинда мақбаралари, Гўри Амир, Регистон майдони (Улуғбек, Тилла қори мадрасалари ва Шер-Дор) ҳамда Биби Хоним масжиди зиёрат қилинди.
Самарқанд шаҳрига уюштирилган зиёрат ва саёҳат касаба уюшмаси аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: