Жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 26 февралдаги 2-31 “с”-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Қадриятларимиз тимсоли бўлган Наврўз аёми муносабати билан вилоятда мевали ва манзарали кўчатлар экилиб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада касаба уюшмалари ҳам ташаббускорлик кўрсатмоқда.
Ёлғиз кексалар ҳолида ҳабар олинди, эътибор кўрсатилди. Меҳнат жамоаларида байрам муносабати билан ўзбек халқ ўйинлари ва спортнинг миллий турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Жойларда ўтказилаётган Наврўз байрами тадбирларида “Қушлар байрами”, “Гуллар байрами”, “Варрак учириш мусобақалари” ҳамда “Сумалак сайли” тадбирларини ташкил этишда касаба уюшмалари фаол иштирок этмоқда.
“Наврўз – янгиланиш ва ёшариш фасли” мавзусида меҳнаткашлар, айниқса, ёшлар ўртасида “Наврўз” умумхалқ байрамининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, миллий байрам, урф-одатларни тарғиб қилиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни жамоатчиликка етказиш мақсадида нуроний отахон ва онахонлар билан учрашувлар ва турли йўналишдаги тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ватан ободлиги кўнгилдан бошланади.
Шу қадриятларни давом эттирган ҳолда ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Федерация Кенгаши Раёсатининг юқоридаги қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 март куни Оҳангарон туманидаги “Саховат” уйида маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унга бирлашма Кенгаши томонидан 2 млн. 403 минг сўмлик (музлатгич) ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Байрам муносабати “Саховат” уйида таниқли хонанда ва созандалар иштирокида концерт, байрам тантаналари ташкил этилди.
Бирлашма ходимлари томонидан 50 туп мевали ва манзарали кўчатлар “Саховат” уйи боғига ўтказилди. Ободонлаштириш ишларига кўмак берилди.
Оҳангарон шаҳрида яшовчи 40 йилдан зиёд вақт мабойнида ёшларга таълим тарбия берган 81 ёшли педагог Муҳайё ая шундай шукрона замондан мамнун бўлиб дил изҳорларини билдирди.
Қалбларга бир олам қувонч бағишлаб, Навруз байрами шукуҳи мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: