Аёлларни эъзозлаб

Янгиликлар

IMG_9284 - копия

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба ушюмаси Зангиота тумани кенгаши томонидан жорий йилнинг 5 март куни туманнинг бир гуруҳ фаол аёллари, меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган тадбирда туман касаба уюшмаси кенгаши раиси Алишер Ортиқхўжаев уюшманинг фаол аъзоларига ҳамда “Зангиота бозор савдо” хизматчиси Жамила Ғозиеванинг пенсияга чиқиши муносабати билан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари эътиборига “Ёшлар” театри томонидан тайёрланган “Ҳикмат сизда аёллар, ҳаёт давом этади” номли мусиқали байрам томошаси ҳавола этилди. Улар таниқли актёрлар, истеъдодли ижодкорларнинг аёлларни мадҳ этувчи саҳна кўринишларидан баҳраманд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқардилар.IMG_9294 - копия

Print Friendly, PDF & Email