«Бошқарув ва бизнесда хотин-қизлар иштирокини ошириш – мамлакат сиёсатининг устувор йўналиши»

Вилоят янгиликлари

Зангиота туманидаги маданият саройида «Бошқарув ва бизнесда хотин-қизлар иштирокини ошириш – мамлакат сиёсатининг устувор йўналиши» мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда бизнес соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар ва уларнинг тадбиркорлик ҳамда оилавий бизнесни ривожлантиришдаги улушини ошириш, аёлларга кичик бизнес ва тадбиркорлик учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун:
Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда жами 2.5 минг нафар аёл тадбиркор рўйхатдан ўтиб, 4 мингга яқин хотин-қизлар учун иш ўринлари яратилган. Шунингдек,ўтган даврда тижорат банклари томонидан 1175 нафар тадбиркор хотин-қизларга 100 млрд. сўмга яқин кредит ажратилган.
Тадбирда сенаторлар,Тошкент вилояти ҳокимлиги, Марказий банк, идоралар, ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email