Дилфуза Рахимова раҳбарлик қиладиган 4-мактабнинг қисқа муддатда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, янги ўқув йили учун янгича қиёфада фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Фактор-глобал – бизнес” масъулияти чекланган жамият қурувчилари томонидан на фақат ўқув биноси, шунингдек, 2 қаватли янги бино қурилиш-таъмирлаш ва мактаб ҳовлисининг ташқи ўрама деворлари, ободонлаштириш ишлари юз фоиз якунланди.
Куни кеча мактаб ҳовлисида қурилган яна бир ажойиб бино “Ёшлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда, икки қаватли бинода ёшлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Ушбу суратларда бунинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Шу муносабат билан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан “Туман сардорлари форуми” ҳам ташкил этилди.
— Мактаб ўқувчи-ёшлари учун яратилган шароитларни кўриб кўзимиз қувнади, — дейди Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси ўринбосари Зарнигор Мирхаитова. — Замонавий мебеллар, интернет ва бошқа техника жиҳозлари билан таъминланган, эътибор ҳам аъло даражада. Муболаға эмас, 4-мактабдаги “Ёшлар маркази” дек бундай имконият ва шароит ҳали туманимизнинг бошқа масканларида мавжуд эмас.
— Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси асосида юзага чиққан амалий натижадир бу, — дейди 4-мактаб директори Дилфуза Рахимова. – Маълумки республикамиз аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Бу Ўзбекистон тараққиётини мутлақо янги даражага олиб чиқишга қодир улкан ижодий ва интеллектуал салоҳиятдир. Ёшларимизнинг бўш вақтлари самарадорлигини ошириш ва эркин фикрловчи ёшларни қўллаб-қувватлаш эса бизнинг вазифамиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: