“Касаба уюшмалари болаларга!” шиори остидаги акцияси доирасида “Болалар спартакиада”си

Yangiliklar

 Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг 2019 йилда Ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча  чора-тадбирлар Дастури ижрочини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 август куни “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида  “Касаба уюшмалари болаларга!” шиори остидаги акцияси доирасида  “Болалар спартакиада”си ўтказилди.

 “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болалар ўртасида жисмоний тарарбия ва спорт билан шуғулланишни кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган.

 Спорт мусобақаларида 7-14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Спорт мусобақалари “Мерганлик” эстафетаси, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, Бадминтон мусобақаси, сузиш, Шашка спорт тури бўйича мусобақалардан иборат бўлиб, болалар ўзаро беллашдилар.

 “Бу оромгохда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан кўплаб мусобақалар, тадбирлар ўтказилади. Оромгоҳимизнинг охирги мавсумининг ёпилиши арафасида дам олувчи болалар орасида “Касаба уюшмалари болаларга!” шиори остидаги “Болалар спартакиада”си ўтказилди. Мусобақаларда болалар жушқин катнашиб ғолибликларни қўлга киритишди. Болалар жудаям хурсандлар, Эсда қоларли мусобақалар бўлди” –дейди И.Нурметов

 Ғолибликни Муминжонов Ёқубжон, Сотиболдиев Саидкамол, Мухамаджонова Ифора, Абдуллаева Азиза ва Миркамолов Умиджонлар ғолибликни қўлга киритишди. Болажонларга Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email