2019 йилги ёз мавсуми якунлари бўйича Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят Анжумани ўтказилди

Yangiliklar

Жорий йилнинг ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳи, мутасадди бошқарма, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўзаро ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан ташкил этилди.Мавсум давомида вилоят бўйича жами 168 та оромгоҳда 35000 нафар болани соғломлаштирилишига эришилди ва белгиланган режа 100 фоизга бажарилди.  Шундан 17328  нафар бола 19 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда, 17674  нафари 149 та кундузги оромгоҳда дам олдирилди

Халқ таълими бошқармаси раҳбарлигидаги  “Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш” бўйича Ишчи гуруҳи томонидан оромгоҳлар 4,7 минг нафардан ортиқ педагоглар билан таъминланиб, улар томонидан оромгоҳларда  болалар билан таълим — тарбиявий ишлар амалга оширилди.Барча оромгоҳларда кутубхоналар фаолияти ташкил этилиб, улар болаларнинг ёшига мос адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминланди.

Оромгоҳларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича тўгараклар фаолияти ташкил этилиб, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида чет тилларини ўрганиш, “Моҳир қўллар”, “Бисер тўқиш”, “Расм чизиш”,шунингдек болалар ўртасида китобхонлик, санъат, турли спорт мусобақалар, компьютер саводхонлиги бўйича танловлар, ўқувлар, викториналар ташкил этилди.

Болаларнинг қизиқишларини инобатга олиб, мавсум давомида 10 та  ихтисослашган (интеллектуал ривожлантириш, меҳнат ва дам олиш, ҳарбий-спорт, экологик-биологик, ўлкашунослик, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ижтимоий мослашув) оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилди.

Соғликни сақлаш бошқармаси раҳбарлигидаги “Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш” бўйича Ишчи гуруҳи томонидан оромгоҳларга 350 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлар ва ДСНЭМ мутахассислари бириктирилиб, мавсум давомида улар томонидан болаларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилди.

Барча оромгоҳлар зарур дори-дармонлар, илон ва қорақурт заҳрига қарши зардоблар билан таъминланди ва оромгоҳларда тайёрланаётган овқатлар, ичимлик суви сифати мунтазам назорат қилинди.

Бундан ташқари оромгоҳларга “Тез тиббий ёрдам” кўрсатиш машиналарини бириктирилиб, малакали тиббиёт ходимларининг туну-кун навбатчилиги ташкил этилди. Мунтазам равишда болалар ўртасида “Юқумли ичак касалликлари”, “Вирусли гепатит” каби касалликларни олдини олиш, “Иссиқ кунда ўзини ҳимоялаш чоралари”, “Соғлом овқатланиш”, “Шахсий гигиена ва жамоат гигиенаси” мавзуларида турли савол-жавоблар, давра суҳбатлари, семинарлар, викториналар ўтказилди.

Маданият бошқармаси раҳбарлигидаги “Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш” бўйича Ишчи гуруҳи  томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш учун  ҳар бир оромгоҳни қамраб олган махсус Манзилли дастур тайёрланди ва Дастур доирасида оромгоҳларда болаларнинг мароқли дам олишларини ташкил қилиш мақсадида 5195 та учрашув, давра суҳбати, шеърият кечалари, театр ва томошалари, концертлар, спорт тадбирлари, намойиш этилган бадиий, ҳужжатли, кино ва мультфильмлар ва бошқа маданий -маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигини кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида оромгоҳларда “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида маданий-маърифий кечалар, учрашувлар, концерт дастурлари, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарлигидаги “Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш” бўйича Ишчи гуруҳи томонидан оромгоҳларни қўриқлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш ишларига 200 нафадан ортиқ ички ишлар идоралари ходимлари, маҳалла посбонлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари жалб этилди. Ёзги дам олиш оромгоҳларига болаларни олиб бориш ва олиб келиш  ишлари  давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари кузатуви остида амалга оширилди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оромгоҳларда ёнғин хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилиб, болалар ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларини кенг тарғиб этиш бўйича профилактик ишлар амалга оширилди.

Мавсумни юқори савияда ташкил этиш бўйича  Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан
йиғилишлар ўтказилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Барча оромгоҳларга бошқарма, идора ва ташкилот вакиллари бириктирилиб, мавсум жараёни ўрганиб бориш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди ва мавсум давомида 3-4 маротаба ҳудудларга чиқилиб, соғломлаштириш жараёни ўрганилди ва аниқланган муаммолар ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, мутасадди бошқарма, идоралар билан биргаликда бартараф этилди.

Бундан ташқари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси қошида туну-кун ишлайдиган вилоят Штаби фаолияти йўлга қўйилиб, мавсум жараёни доимий назорат остида ташкил этилди.

2019 йилнинг 13  сентябрь куни Нурафшон шаҳридаги “Нуроний ва Маҳалла” Марказида  2019 йилги ёз мавсуми якунлари бўйича Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят Анжумани ташкил этилди.

2019 йилги “Энг намунали болалар оромгоҳи”, “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда болалар оромгоҳлари ходимлари” нинг 14 нафар кўрик-танлови ғолибларига Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email