«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида” ги 2019 йил 8 августдаги 14-109 “с” раёсат қарорига асосан, барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларда байрам тадбирлари ташкил этилди. Меҳнат жамоаларида “Маънавият соатлари”, Маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида 2019 йилнинг 23 август куни Оҳангарон шаҳридаги “Саҳоват” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат-уйида маданий–маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Одилхонова интернат-уйида истиқомат қилувчи кексаларни байрам билан табриклаб уларга ногиронлик аравачаларини топширди.
Жорий йилнинг 28 август куни Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деб номланган Маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу меҳрибонлик уйига 120 дона китоблар совға қилинди.
Санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига олам-олам қувонч бағишлади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Ички Ишлар органлари тизимларида хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши вилоят Ички ишлар Бош Бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 август куни Маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ички Ишлар органлари тизимларида хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг 18 нафар оила аъзолари моддий ва маънавий қўллаб-қувватлантирилди.
Меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи Маданий-маърифий тадбирлар режа асосида ўтказилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: