Олмалиқда меҳнат мухофазаси ойлигига бағишланган тадбир ўтказилди

Yangiliklar

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги 14-25”с”-сонли  Раёсат қарорига асосан, “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” доирасида жорий йилнинг 21 август куни  Олмалиқ шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

    Ушбу тадбирга Фан, таълим ва маданият ходимлари Касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар кенгашига аъзо ташкилот ва муассасаларнинг Касаба ушмаси қўмитаси раислари ҳамда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги вакиллари иштирок этишди.

    Амалий семинарга Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори Тошпулатов Шавкат Исроилович;

   Тошкент вилояти Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси шифокори — Бекджанова Гулчеҳра Муродовна;

  Узагросуғурта”Давлат акционерлик суғурта компанияси вилоят дирекциясининг Олмалиқ суғурта маркази масъул ходимлари Мухерова Нигора Исмоиловна, Унгарбаева Саида Абдуллаевна лар ҳамда  “Ишонч” ва “Тошкент ҳақиқати” , «Олмалиқ хаёти» газеталари мухбирлари  таклиф этилди.

   Семинарда — «Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ходисаларни ва касб касалликларини олдини олиш», “Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронликни белгилаш тартиби ”, “Ходимларни ҳаётини суғурта қилиш ҳамда ишлаб чиқаришда жабрланган ходимлар учун суғурта тўловларини ундириш тартиби” тўғрисида фикр алмашилди.

   Бундай тадбирлар Бирлашма Кенгаши томонидан Янгийўл туманида, Нурафшон шаҳрида, Қибрай туманида шу туман ва шаҳарга ёндош ҳудудда фаолият юритаётган ташкилот, корхона ва муассаларда фаолият юритувчи меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар ҳамда бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида  ташкил этилди,семинарлар жорий йил оҳирига қадар барча шаҳар, туманларда ўтказилиши кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email