Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг 2019 йил Ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури доирасида ёз мавсумида “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болаларнинг бўш вақтларини қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонлик-саводхонлик билим даражаларини ошириш, иқтидорли болаларни аниқлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 19 июлида “Ёш китобхон” танлови 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар орасида ўтказилди.
“Касаба уюшмалари болаларга!” шиори остидаги акцияси доирасида “Ёш китобхон” танловини ташкил этиш орқали болаларни китоб ўқишга даъват этиш , китобга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, китобни мутолаа қилиш, тахлил қилиб, ўзларининг мустақил фикр билдириш кўникма ва малакаларини шакиллантириш, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, китоб тарғиботи орқали болаларнинг маънавий-маърифий ҳамда ижодий ишлардаги фаоллигини янада оширишга қаратилган”-дейди Бирлашма Кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Ахмедова.
Танлов 4 та шарт бўйича оромгоҳдаги дам олаётган болалар беллашдилар.
Танлов шартлар бўйича энг кўп балл тўплаган гуруҳ иштирокчиларига “Ёш китобхон” кўрик-танловининг “Билимдон иштирокчи” номинацияси ғолиби -Юлдашев Ахмадиёр, “Китоблар саводхони” номинацияси ғолиби –Холмуродов Худоёрхон, “Энг зукко иштирокчи” номинацияси ғолиби-Нуралиева Наргиза, “Энг жозибали шеър ўқувчиси” номинацияси ғолиби-Абдуматлюбова Асал, “Мухлислар меҳрини қозонган иштирокчи” номинацияси ғолиби-Хасанбаева Камилалар номинациялари бўйича танловнинг ғолиби деб топилди. Ва иштирок этган 40 нафар болаларга ва ғолибларга Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров томонидан диплом ва китоблар совға тариқасида топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: