“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Yangiliklar

   Жорий йилнинг 12 июль куни  Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловнинг вилоят босқичи Нурафшон шаҳридаги 12-сонли мусиқа мактабининг мажлислар залида ўтказилди.

Тадбирни Бирлашма Кенгаши раиси М.Носиров очиб, касаба уюшмалари ҳаракатида бошланғич ташкилотларнинг тутган ўрни ва роли тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ушбу кўрик-танловда Бирлашма Кенгашининг аппарати ходимлари, барча тармоқлар бўйича туман, шаҳар Кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотларнинг раислари, тиббиёт бирлашмаларининг касаба уюшмаси қўмитаси раислари, тармоқлар бўйича Республика Кенгашларнинг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, телевидение ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Кўрик-танлов иштирокчиларининг тармоқ бўйича ҳудудий босқичларида  1-3 ўринларни эгаллаган, аъзоларининг сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ҳамда аъзоларининг сони 100 нафардан зиёд бўлган бошланғич ташкилотлар, жами 34 та бошланғич ташкилотларнинг фаолияти билан танишилди.

Кўргазма давомида ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ўз кўргазмасига барча иштирок этаётганлар учун изоҳ ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, Бирлашма Кенгаши раиси М.Носиров сўзга чиқиб, тармоқ бўйича ҳудудий босқичларда 1,2,3 ўринларни эгаллаб, тадбирда иштирок этаётган барча бошланғич ташкилот раисларини ўз номидан ва бирлашма Кенгаши номидан табриклади.

Print Friendly, PDF & Email