«Меҳнат муҳофазаси ойлиги» давом этмоқда

Yangiliklar

   Жорий йилнинг 17 июль куни Пискент туманидаги  Болалар мусиқа ва санъат мактаби залида “Меҳнатни муҳофаза килиш ойлиги”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмлари Пискент туман Кенгашига аъзо муассасаларнинг иш берувчилари ва бошланғич ташкилот раислари  ҳамда  меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимларининг мафкуравий билим савияларини ошириш мақсадида амалий-семинар ташкил этилди.

   Бирлашма Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу тадбир “Меҳнатни муҳофаза килиш ойлиги”га бағишланди. Семинар давомида Бирлашма Кенгаши аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Собир Эрбўтаевнинг “Бирлашма Кенгашига аъзо ташкилотларда меҳнат муҳофазаси борасида амалга оширилаётган ишлар”, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Равшаной Газиеванинг “Таълим муассасаларида меҳнат муҳофазаси вакили ва касаба уюшма қўмитаси, иш берувчининг вазифалари” вилоят Бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат инспектори Шавкат Ташпулатовнинг “Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ходисаларни ва касб касалликларини олдини олиш”, “Узагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси вилоят дирекцияси раҳбари Рустам Хидиралиевнинг “Ходимларни ҳаётини суғурта қилиш ҳамда ишлаб чиқаришда жабрланган ходимлар учун суғурта тўловларини ундириш тартиби” тўғрисидаги маърузалар семинар иштирокчиларида катта таъссурот қолдирди.

   Тадбир сўнгида маърузалар бўйича баҳсу мунозаралар ва савол жавоблар қилиниб иштирокчилар барча берилган саволлар бўйича ўзларига керакли жавобларни олганликларидан қаноатланиб мамнун эканликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email