Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ички туризмни ривожлантириш мақсадидаги тарихий шаҳарларга саёхатлар ташкил этилмоқда. Хоразм вилоятига саёхат Тошкент вилояти касаба уюшмалари Бирлашмаси Кенгаши орқали барча туман, шаҳарлардаги аъзо ташкилотлар ишчи ходимларининг саёхатлари, жумладан Хоразмнинг “Ичан калъа”, Хон саройи, «Калта минор», «Махмуд Пахлавон», Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг музейи, «Жалолиддин Мангуберди» комплекси, «Авесто», «Ичан калъа»нинг тарихий обидалар, Урганч бозори саёхатчиларимиз ўзларида катта таъсуротлар қолдирди.
“Хива шаҳридаги “Ичан калъа” қадамжолари, қадимий обидалар бўйлаб ташкил этилган саёхати, биз Халқ таълим ходимларида ўзгача таъсуротлар қолдирди. Айниқса Урганч шаҳридаги “Хоразм Палас” мехмонхонасидаги шарт-шароитлар ва халқ таълими ходимларига бўлган юксак эътиборидир. Бундай саёхатлар биз ёшларнинг маънавий бойлигимиздир. Келгуси йилларда бундай Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёхатлар кўпроқ уюштирилишига ишонч билдирамиз.
Биз Бўка тумани Халқ таълими ходимлари бу юксак эътибор учун давлатимизга ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз” дейди Бўка тумани 29-ўрта мактаб ўқитувчиси Г. Юсупова.
“Мен ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, саёхат давомида бизларга кўрсатилган юқори сифатли хизмат, юксак даражадаги мехмонхона, ҳамда мехмонхона ходимларининг мехмондўстлиги ва ширинсуҳанлиги, бир-биридан маззали таомлар, маданий-маърифий тадбирлар каби саёхатлар куч-ғайрат бағишлаб янада масъулиятимизни оширади, ўз ташаккуримизни билдирамиз ”-дейди Оҳангарон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26 мактаб ўқитувчиси Н.Сулаймонова
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: