Президент ташаббусларини ҳаётга тадбиқ этилишда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли Янгийўл тумани ва шаҳри мактабларида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус, уни амалга ошириш механизмлари, бунда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинган эди.
Юқорида қайд этилган ташаббуслар ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Мазкур ташаббусларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши юзасидан Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли Янгийўл тумани ва шаҳри мактабларида қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, туман ва шаҳардаги таълим муассасаларида ўқувчиларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатга кенг жалб этиш мақсадида мактабларда хор гуруҳи, тасвирий санъат, ҳаваскорлик театр жамолари ташкил этилмоқда. Бу борада туман ва шаҳар мактабларида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, тумандаги 44-умумтаълим мактабида Умида Усмонова ва шаҳардаги 2-мактабда Дилрабо Жусонова бошчилигида мусиқа тўгараклари ёш авлодга мунтазам куй ва қўшиқларни ўргатиб келмоқда. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш янада кучайтирилди. Спортнинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида спортнинг футбол, волейбол, қўл тўпи, баскетбол, енгил атлетика ва бошқа турлари бўйича тўгараклар сони кўпаймоқда.
Компьютер йўналиши бўйича ўқув гуруҳлари очилди. Компьютер саводхонлигидан машғулотлар ўтказилмоқда. Таълим муассасаларида компьютерларни интернет тармоғига улаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ўқувчилар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир синф хоналарида кутубхоналар ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида ўзи ўқиб чиққан китоблар бўйича давра суҳбатлари ташкил этилиб, фикрлар алмашилмоқда.
Янгийўл тумани ва шаҳрида бошланган ва ўтказилаётган маънавий-маърифий ва соғломлаштириш тадбирлари келгусида вояга етмаган ёш авлод камолатида ўз ижобий натижаларини бериши шубхасиздир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: