Нурафшон шаҳрида хотира ва қадрлаш куни муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

Viloyat yangiliklari

         Маросимда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари, вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, «Тошкент йўли» кўчасида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

Сўнгра жанговор техникалар иштирокида, тантанавор мусиқа жўрлигида ҳарбий парад ўтказилди.

Янги иш бошлаган амфитеатрда вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида фахрийлар муҳташам «Диёр» мажмуасида бир пиёла чой устида суҳбат қурдилар.

Print Friendly, PDF & Email