5 та ташаббус доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди

Вилоят янгиликлари
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди.
Дастлаб 3000 метр масофага оммавий югуриш марафони ўтказилди. Марафонда тумандаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалардан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 1000 нафар кўнгилли иштирок этди.

    Оммавий спорт мусобақалари доирасида 500 нафардан зиёд хотин-қиз иштирокида 3000 метр масофага велопойга мусобақаси ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, 4-мусиқа ва санъат мактабида рассомчилик, китобхонлик, мусиқа ва компьютер саводхонлиги бўйича маҳорат дарслари ва турли мусобақалар, ҳунармандчилик кўргазмаси, китоб ва меҳнат ярмаркалари ўтказилди.
    Спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
    Вилоят бўйлаб 5 ташаббус доирасида ана шундай оммавий спорт мусобақалари, маданият ва санъат фестиваллари давом этмоқда.
Print Friendly, PDF & Email