Ўрта Чирчиқ туманидаги Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Вилоят янгиликлари

    Ярмаркада 104 та ташкилот ва корхоналар 400 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этаяпти.

    Меҳнат ярмаркасида қатнашган 328 ишсиз фуқаролар ва коллеж битирувчиларининг 53 нафари қоғоз қути тахлаш корхонасига, 28 таси «Артел» ва «Имзо» ишлаб чиқариш муассасаларига меҳнат саёҳатига юборилди.

    5 нафар вақтинча ишсиз аёллар тикувчилик бўйича бепул курсларга жалб этилиб, 44 нафар коллеж битирувчиси билан меҳнат шартномаси тузилди. 1 фуқарога томорқадан унумли фойдаланиш учун кредит ажратиладиган бўлди.

    Айни дамда меҳнат ярмаркаси давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email